Хитойнинг “кучли рақобат” даврида Марказий Осиё, Туркия ва Озарбойжон стратегияси
Марказий Осиё мамлакатлари, Туркия ва Озарбойжонда бўлаётган воқеалар Хитой оммавий ахборот воситаларида у ёки бу тарзда ёритилиб, таҳлил қилинмоқда. 2022 йилнинг мартидан май ойининг охиригача Хитой оммавий ахборот воситалари (шу жумладан таҳлил марказлари) кўриб чиқилаётган мамлакатлар бўйича қуйидаги материалларни чоп этди: Марказий Осиё – 48, Озарбойжон – 57, Туркия – 61.