Перейти к содержанию

Француз ОАВ назарида Марказий Осиё республикалари ва Озарбайжон

Жорий йилнинг 1-15 феврал кунлари Франция оммавий ахборот воситаларида Марказий Осиё мамлакатларига оид 25 та, Озарбайжонга оид 45 та материал чоп этилди. Марказий Осиёга оид материаллар асосан нейтрал-ахборот характерига эга, Озарбайжон, бўйича эса 5% материаллар салбий характерга эга. 

Шуниси диққатга сазаворки, 13 та салбий материалдан 7 таси Lе Figaro журналистлари томонидан Тwиттерда чоп этилган. 

Марказий Осиё республикалари бўйича мақолаларнинг миқдорий тақсимоти қуйидагичадир:

  • Туркманистон-11;
  • Қозоғистон-7;
  • Тожикистон-3;
  • Ўзбекистон-3;
  • Қирғистон-1.

Марказий Осиё- муҳим стратегик минтақалардан деб ҳисобланувчи минтақадир. Франция: дунё бўйича мафкуралар ривожига фаол таъсир кўрсатишга ҳаракат қилиб, биринчи навбатда, маҳаллий корхоналар билан ҳамкорликни қўллаб-қувватлаган  ҳолда асосий минтақалардан бирида мавжуд бўлишга интилмоқда. Минтақанинг энг йирик иқтисодий ва инсоний салоҳияти жамланган Қозоғистон– Марказий Осиё тараққиётидаги ҳаракатлантирувчи кучдир. 

Шуни таъкидлаш жоизки, Франция Қозоғистон билан 10 йилдан кўпроқ вақт олдин, стратегик ҳамкорликни йўлга қўйган Европадаги биринчи давлатдир.Бугунги кунда у: Қозоғистон мустақиллик йиллари давомида Қозоғистон иқтисодиётига киритилган сармоялар ҳажми бўйича учинчи давлатдир. Шу билан бирга, Франция Қозоғистоннинг асосий савдо ҳамкорларидан бири ҳисобланади.  

Бошқа мамлакатлар – Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистонда ҳолат бошқача. Аввало, булар анча кичик давлатлар бўлгани учун уларнинг бозорлари анча кичик, молиявий имкониятлари эса анча чеклангандир. 

Озарбайжонга келсак, Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги уруш, Париж ва Боку ўртасидаги икки томонлама муносабатларни издан чиқаргани ҳаммага маълум. Аммо кескин нуқталарга қарамай, икки давлат ўртасидаги муносабатлар ривожланишда давом этмоқда. Минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан очиқ сиёсий мулоқотлар билан бир қаторда, таълим ва маъданият, иқтисодиёт, таълим ва туризм соҳаларида ҳам ҳамкорлик изчил ривожланмоқда. Аммо шунга қарамай, француз медиа- контентида салбий оҳанглар ҳали ҳам  сезилади. 

Феврал ойининг дастлабки 15 кунида энг кўп ёритилган мавзулар қуйидагилардир:

Марказий Осиё:

  • Қозоғистондаги январ воқеалари;
  • Туркманистондаги президент сайловлари;

Озарбайжон:

  • Озарбайжоннинг Европа Иттифоқи билан газ етказиб бериш соҳасидаги ҳамкорлиги;
  • Озарбайжонлар томонидан арман маданий меросининг йўқ қилиниши;
  • Озарбайжон томонидан 8 ҳарбий асирнинг озод қилиниши.

 

АСОСИЙ ХУЛОСАЛАР

1) Россиянинг, Қозоғистон инқирозидаги ва умуман минтақадаги ролига эътибор қаратиш 

Франция ОАВ лари: Қозоғистондаги январ воқеаларини таҳлил қилишда давом этмоқда. Ва уларнинг барчаси ушбу воқеалардан кейин битта сабоқ олиш мумкинлигига якдиллар — Россия ҳали ҳам минтақанинг мутлақ ва муқаррар хўжайинидир. Қозоқ ҳукмрон элитаси учун жуда қадрли бўлган кўп қиррали ташқи сиёсатнинг бутун моҳияти (яъни, Россия бўйинтуруғидан холи, мувозанатлашган ташқи сиёсат тамойили) барбод бўлмоқда. 

Дарҳақиқат, бир неча соат ичида Россия- қозоқ элитасига ва Қозоғистоннинг бошқа барча ҳамкорларига: мамлакат, Россиясиз  жарликка қулаши мумкинлигини кўрсатди. Москва: Қозоғистон инқирози билан боғлиқ ҳолда, Россиясиз барқарорлик бўлиши мумкин эмаслиги ҳақида Марказий Осиёнинг бошқа давлатларига  аниқ хабар бермоқда. 

Россиянинг бу қайтиши, СССР парчаланганидан бери Москва билан, унинг «яқин хорижида» рақобатлашишга интилаётган бошқа давлатлар учун ҳам зарба бўлди. 

Россиянинг аралашуви, Қозоғистон президентининг мустақилликка интилишларини сўндириш учун қаратилган эди. Репрессив амалиётлар якунланиб, Токаев режими мустаҳкамлангач, у Москвага қарам бўлиб қолади. Ғарб таъсири остида бўлган барча собиқ республикаларда, Россия ўз таъсирини тиклашга ҳаракат қилмоқда: Украинада кескинлик стратегияси орқали, Кавказда воситачи мавқеида, Қозоғистонда эса баҳсли президент мартабасининг ҳимоячиси сифатида. 

Boulevard Extérieur газетаси журналистлари фикрига кўра:

“Россиянинг амбициялари ўз кучини кенгайтириш мантиғида империя яратишдан ташқари, ўз хавфсизлиги ва стратегик мавқеи учун муҳим ушбу ҳаётий маконда чет эл таъсирини (нафақат Америка, балки Туркия ва Хитойнинг ҳам) тийиб туришдир”.

 

Бу ерда қуйидагиларни таъкидлаш керак: 

Пекин учун Россия Марказий Осиёда барқарорликни кафолатловчи кучдир. Бу эса, ўз навбатида, Хитойга ўзининг иқтисодий лойиҳаларини, хусусан, бутун собюиқ иттфоқ маконини кесиб ўтувчи Янги Ипак йўлини амалга ошириш имконини беради. Хитой учун халқ қўзғолонидан ёмонроқ нарса йўқ, агар бу қўзғолон ўз вақтида назорат қилинмаса, унинг ўз ҳудудига, айниқса Марказий Осиё билан чегарадош ҳудудларда, масалан, Ўрта Осиё халқларига қардош-халқлари яшайдиган Шинжон вилоятига таъсир кўрсатиши мумкин. 

Хитойдан фарқли ўлароқ, Туркия Қозоғистондаги инқироздан безовтадир. Анқара: Марказий Осиё мамлакатлари билан, турк аҳолиси ва бу мамлакатлар аҳолиси ўртасида ўттиз йилдан бери мавжуд бўлган этник ва тил қариндошлиги асосидаги алоқаларни тартибга солишга интилади. 

2) Туркманистондаги муддатидан олдин сайловлар. Ҳокимиятнинг отадан ўғилга ўтиши 

Хабарингиз бор, Туркманистонни 15 йил давомида бошқариб келган 64 ёшли давлат раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедов мамлакатга “Ёш лидерлар керак” дея бу лавозимни ўз ўғлига топшириш ниятига шама қилган эди. 

“Президент бизга 12-мартгача муддатидан олдин ўтказилувчи президентлик сайловларини  тайёрлашни топширди”

 

дейди Безерген Гарраев, собиқ иттифоқ Марказий Осиёсидаги бу ёпиқ мамлакатнинг сайлов комиссияси вакили.

Президентнинг ягона ўғли, 40 ёшли Сердар: аллақачон иқтисодиёт бўйича Бош вазир ўринбосари лавозимида фаолият юритади ва Ахал-Текин отлари миллий уюшмасида отасининг ўрнига раҳбарликка тайинланди. 

3) Озарбайжон газининг Европага етказиб бериш ҳажмини ошириш имконияти 

Украина атрофидаги кескинлик туфайли, Европа Иттифоқи ўз мамлакатларига газ етказиб беришдаги муаммолардан хавотирда. Россия, 27 давлат томонидан истеъмол қилинадиган газнинг учдан биридан кўпроғини етказиб беради ва Украина бу етказиб беришдаги транзит мамлакат ҳисобланади. Шу муносабат билан дипломатик музокаралар билан параллел равишда, Брюссел ва ҳатто Вашингтон ҳам Европа учун муқобил манбаларни қидирмоқдалар.

04.02.22 Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Бакуда бўлиб ўтаётган Жанубий газ йўлаги маслаҳат кенгаши доирасидаги VIII вазирлар йиғилишида иштирок этаётган Европа Иттифоқининг энергетика бўйича комиссари- Кадри Симсон бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Учрашувда Европа Иттифоқи ва Озарбайжон ўртасида энергетика соҳасида, жумладан, “яшил энергия” соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан фикрлар алмашилди. 

4) Арманистон томонининг: 44 кунлик уруш қурбони сифатида акс эттирилиши

Материалларда Озарбайжонга нисбатан салбий муносабат аниқ кузатилади. Аммо бунинг муҳим сабаби бор. Франциядаги арманлар сони, тахминий ҳисоб-китобларга кўра — 500 минг кишига етади. Уларнинг, мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётига таъсири даражаси ҳақида гапиришнинг ҳожати йўқ — арманлар таҳдид ва ултиматумлар билан ўтган йилги уруш воқеаларини объектив ёритишга «журъат қилган» француз TF1 каналини: лавҳани телеканал веб-сайтидан қандай олиб ташлашга  мажбурлаганини эслашнинг ўзи кифоя. 

2022-йил 7-феврал куни: Францияда 2022-йилги президентликка номзод Кристиан Тобира, Франциядаги арман ҳамжамияти томонидан яратилган арман веб-сайтига интервю берди.  Суҳбат давомида у шундай деди: 

 “Француз дипломатияси қирқ тўрт кунлик уруш вақтида, Озарбайжон томонини бир марта ҳам айиблагани йўқ. У, ҳеч бир кимса Озарбайжоннинг айбига шубҳа қилмаётган бир вақтда, фақат ўзининг бетарафлигини оқлаш учун ҳарбий ҳаракатлар бошланганлик учун жавобгарликни мавҳумдек ҳисоблади. У, албатта, Озарбайжон армиясини қўллаб-қувватлаш учун Туркия ташаббуси билан жиҳодчилар юборилганини қоралади, аммо бундан ҳеч қандай хулоса чиқармади. 

 

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *